Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 8 та хорижий давлатларга қиймати 4,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 4,1 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 289 тоннага камайган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 2,7 минг тонна
Қозоғистон – 852 тонна
Қирғиз Р. – 482 тонна
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 1,8 минг тонна
Хоразм вилояти – 631 тонна
Тошкент вилояти – 503 тонна
Наманган вилояти – 292 тонна