Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 7 та хорижий давлатларга қиймати 3,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2,9 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 228 тоннага камайган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
Россия – 1,9 минг тонна
Қозоғистон – 677 тонна
Қирғиз Р. – 332 тонна
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна
Хоразм вилояти – 511 тонна
Тошкент вилояти – 411 тонна
Наманган вилояти – 246 тонна