Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лионел Месси Аргентина терма жамоаси футболчилари учун 35 та тилла билан безатилган iPhone сотиб олди.
3.03.2023 10:19,  
18

Бу ҳақда телефонларни безаш билан шуғулланувчи Indesign Gold компанияси раҳбари Бенжамин Лион маълум қилди.

"Лео Мессига 35 та олтин iPhone 14 етказиб бериш шараф эди. У уларни жамоадошлари ва мураббийлар штабига Жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонгани учун совға сифатида буюртма қилган", — деб ёзди у Месси билан тушган суратини эълон қилиб.

iPhone орқасида жамоадошларининг исми ва учрашувларда ҳаракат қилган рақамлари туширилган.

"Лионел нафақат барча даврларнинг энг буюк футболчиси, балки Indesign Gold'нинг энг содиқ мижозларидан бири. У жаҳон чемпионати финалидан бир неча ой ўтиб биз билан боғланди.

У барча футболчилар ва мураббийлар штабига чиройли ғалабасини нишонлаш учун алоҳида совға қилишни хоҳлашини, лекин соатдек оддий нарсаларни совға қилишни истамаслигини айтди. Мен рақамлари бор тилла рангли iPhone'ларни таклиф қилдим ва бу ғоя Леога ёқди", — деди Лион The Sunʼга.

The Sun нашрининг ёзишича, Месси ушбу iPhone'ларга тахминан 175 минг фунт (деярли 200 минг евро) сарфлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан