15 ноябрь куни Литва президенти Гитанас Науседа 2017 йилда Литва суди жосусликда айблаб, қамоқ жазосига ҳукм қилган икки нафар россияликлар Николай Филипченко ҳамда Сергей Моисеенкони афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Reuters нашри.
Филипченко ва Моисеенко Россияда 2016 йилда жосусликда айбланиб, қамалган литваликлар Евгений Матайтис ва Аристидас Тамошайтис билан алмашиниши мумкин.
15 ноябрь куни Россия разведка хизмати етакчиси Литва қарорига Москва ўхшаш жавоб қайтаришини таъкидлади, аммо бошқа тафсилот бермади.