Ливан Бош вазири истеъфога чиқди

Ливан Бош вазири истеъфога чиқди

Ливан Бош вазири лавозимини вақтинчалик бажарувчи Мустафо Адиб истеъфога чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya нашри хабар берди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у ушбу лавозимни тарк этиш сабаби сиёсий блоклар унинг шартини бажармаган - улар ҳукуматни шакллантириш жараёнини сиёсийлаштиришдан бош тортмаган.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда олий раҳбариятни шакллантириш бўйича сиёсий келишув энди мавжуд эмас.

Август ойи охирида Адиб бош вазир этиб тайинланган, аммо янги кабинет туза олмаган эди.