Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ливандаги портлаш қурбонлари 78 нафардан ошди (видео)
5.08.2020 09:10,  
1837

Кеча 4 август куни Ливан пойтахти Байрут шаҳрида даҳшатли портлаш юз берди. Портлаш ўчоғи 6 йилдан буён портловчи моддалар сақланаётган омбор дейилмоқда. Мамлакат ички ишлар вазирлигининг айтишича, аммиак селитра омборида портлаш юз берган.

Ливан Бош вазири Ҳассан Диябнинг маълум қилишича, 2750 тонна аммиак селитрасини сақлаш хавфсизлик қоидалари бузилгани оқибатида ёнғин, сўнг кучли портлаш юзага келган. 

Портлаш оқибатида 78 киши вафот этди ва 4000 киши жароҳатланган. Ливан 3 кунлик мотам эълон қилди.

Портлаш оқибатлари бутун шаҳар бўйлаб сезилган. Бинолар ойналари синиб кетган. Портлаш ҳатто 240 чақирим узоқда Кипрда ҳам сезилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан