Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Премьер-лиганинг марказий ўйинида «Ливерпул» «Челси»ни мағлуб этди (видео)
21.09.2020 10:29,  
132

Англия Премьер-лигаси 2-тури доирасидаги марказий ўйин «Челси» ва «Ливерпул» ўртасида ўтказилди.

Лондондаги учрашувнинг кульминацион воқеаси 1-бўлим якунида юз берди. Манега ишлатилган қўполликни VAR орқали такрор кўрган бош ҳакам мезбонлар ҳимоячиси Кристиансенни майдондан четлатди.

Иккинчи бўлимда сон жиҳатдан майдонда устунлик қилган Юрген Клопп шогирдлари Садио Маненинг икки голи эвазига муҳим ғалабага эришишди. Садио 50-дақиқада Фирминонинг ажойиб узатмасини голга айлантирган бўлса, 4 дақиқа ўтиб «аристократлар» дарвозабони Керанинг қўпол хатосини жазолади – 2:0.

75-дақиқада Алкантаранинг Вернерга нисбатан ишлатган қўполлиги учун белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Жоржинё фойдалана олмади – Алиссон дуэлда устун келди.

Мавсумдаги кетма-кет 2-ғалабадан кейин «Ливерпул» 6 очко билан 3-ўринга чиқиб олди. Тўплар нисбатига кўра, амалдаги чемпиондан фақатгина «Эвертон» ва «Арсенал» яхшироқ кўрсаткич кўрсатмоқда.

АПЛ. 2-тур. 20 сентябрь. Челси – Ливерпул 0:2

Голлар: 0:1 – 50 Мане, 0:2 – 54 Мане.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан