"Ливерпуль" қолдирилган тур учрашувида очко йўқотди

Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг қолдирилган 1-тур баҳсида “Ливерпуль” 21-январ, пайшанба куни “Бёрнли”ни қабул қилди.

Учрашувда устунликка эга бўлган мерсисайдлар буни ҳисобда акс эттира олмади. 83-дақиқада Эшли Барнс пеналтини аниқ ижро этган ҳолда меҳмонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа “Ливерпул”нинг Премер Лига 68-ўйиндан иборат уй учрашувларидаги мағлубиятсиз сериясига якун ясалди.

“Қизиллар” 34 очко билан 4-ўринда бормоқда ва пешқадам “Манчестер Юнайтед”дан олти очко ортда қолган. “Бёрнли” эса очколарини 19 тага етказиб олиб, 16-поғонага кўтарилди.

АПЛ
1-тур баҳси
21-январ, пайшанба
“Ливерпуль” — “Бёрнли” 0:1

Гол: 0:1 – 83, пеналти Барнс.

Ливерпуль”: Алиссон, Александер-Арнолд, Роберцон, Матип, Фабинё, Тиаго Алкантара, Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 57), Шакири (Минамино, 84), Вейналдум, Мане, Ориги (Салоҳ, 57).

“Бёрнли”: Поуп, Ми, Лоутон, Тейлор (Питерс, 50), Тарковски, Вествуд, Брейди (Гудмундссон, 65), Браунҳилл, Макнил, Вуд, Барнс.

Огоҳлантиришлар: Барнс (39), Фабинё (45), Матип (87).