Ливияда уруш қайнаяпти - Миср ўз қўшинларини киритиш ниятида

Ливияда уруш қайнаяпти - Миср ўз қўшинларини киритиш ниятида

Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Мисрнинг Ливия урушидаги ҳар қандай аралашиш қонунийлигини маълум қилди.

У тегишли баёнотни Ливия билан чегара яқинида жойлашган Сиди Баррани базасидаги қуруқликдаги кучлар бўлинмаларига ташрифи чоғида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Мисрнинг Ливиядаги ҳар қандай аралашуви чегара хавфсизлигини таъминлашга, қон тўкилишига барҳам беришга ва "БМТ шафелигида кенг қамровли сиёсий жараённи бошлашга" қаратилган.

Миср раҳбари расмийлар стратегик аҳамиятга эга бўлган Сирте шаҳри ва Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Ливия миллий армияси (ЛМА) томонидан назорат қилинадиган ал-Жуфра муниципалитети тортиб олинишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

Мамлакат парламенти ас-Сисининг Ливия билан боғлиқ ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар.

Ҳозирда Яқин Шарқдаги асосий уруш Ливия давом этмоқда. Мамлакатда Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) ҳамда Россия қўлловидаги Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) кучлари жанг қилмоқда.