Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лиз Трасс Британия фонд бозоридаги кўп миллиард долларлик йўқотишларда айбланмоқда
6.10.2022 21:46,  
104

Британия фонд бозори Лиз Трасснинг ҳокимият тепасига келган биринчи ойи давомида 300 миллиард фунт стерлинг (340 миллиард доллар) йўқотди, деб ёзади Bloomberg.

Нашр мамлакат қимматли қоғозлари қийматининг динамикасини 2 сентябрдан – Трасс сайлови олдидан сўнгги савдо кунидан – 6 октябргача баҳолаган.

Таҳлилчилар бундай кескин пасайишда катта солиқ ислоҳотини режалаштирган янги ҳукуматни айбламоқда. Сентябрь ойида инвесторлар солиқларни қисқартириш мамлакат суверен қарзининг ошишига олиб келишидан қўрқишни бошладилар ва Британия активларидан фаол қутула бошладилар, бу эса қимматли қоғозлар бозоридаги сотув фунтнинг долларга нисбатан рекорд даражада пасайишига олиб келди.

Британия ғазначилиги корпоратив даромад солиғини 19 фоиздан 26 фоизга оширишни бекор қилишга, шунингдек, даромад солиғини 20 фоиздан 19 фоизга камайтиришга қарор қилди.

Бундан ташқари, расмийлар 150 000 фунт стерлингдан кўпроқ оладиган энг бой британияликларнинг даромадларидан 45 фоизлик солиқни бекор қилишга қарор қилишди. 

Британия молия канцлери Квази Квартенгнинг таъкидлашича, бу чора мамлакат иқтисодий ўсишини рағбатлантириши керак. Солиқларни қисқартириш туфайли давлат бюджети йилига 45 миллиард фунт стерлинг йўқотади, бу ялпи ички маҳсулотнинг 1,8 фоизига тенг деганидир.

3 октябрь куни Квартенг твиттерда ҳукумат энг бадавлат аҳоли учун 45 фоизлик даромад солиғи ставкасини бекор қилиш режаларидан воз кечганини ёзган эди.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз