Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лондонда Дубай амири қочиб кетган хотини билан ажрашмоқда
30.07.2019 21:56,  
107

Сешанба куни Лондонда Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум ва унинг қочиб кетган рафиқаси Хая бинт Ал-Ҳусайн иши бўйича суд эшитуви бошланди, деб хабар қилмоқда Telegraph нашри.

Илгарироқ, шайх ажримга эришиш ва икки фарзандни ўзида олиб қолиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун судга даъво аризаси киритгани ҳақида хабар берилган эди.

Суд эшитуви Лондонд Олий судининг оила масалалари бўйича палатасига бўлиб ўтмоқда. Малика суд эшитувига шахсан келган, дея ёзган нашр.

Рейтер агентлиги маълумотига кўра, малика болалар устидан васийлик ҳуқуқини ўзида қолдириш учун курашмоқда. Бундан ташқари, у инглиз судларининг бирига ушбу никоҳни мажбурий деб топиш ва таҳдидлар ва хираликлардан ҳимоя ордерини бериш талабномасини киритган.

Британиянинг Sun таблоиди илгарироқ шайхнинг хотини 11 яшар қизи ва етти яшар ўғлини олиб, 31 миллион фунт (39 миллион долларга яқин" пул билан мамлакатдан қочгани ҳақида хабар берган эди. Sun нашрининг ёзишича, малика аввалига Германияга борган ва бошпана сўраб, ажрашиш учун ҳужжатларни топширган. Бироқ Германия ТИВ бу маълумотларни тасдиқламади. Айрим маълумотларга кўра, деб ёзади нашр, БАА бош вазири Берлин ҳукуматига унинг хотини ва рафиқасини чиқариб бериш талаби билан мурожаат қилган, бироқ рад жавобини олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан