Лондонда халқаро UzInvest форуми бўлиб ўтди.

Лондонда халқаро UzInvest форуми бўлиб ўтди.

review.uz

27 ноябрь куни Буюк Британия пойтахти Лондонда Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятини намойиш этадиган UzInvest форуми бўлиб ўтди.

Форум европалик сармоядорлар ва ишбилармон доираларни бир жойга тўплади. Илк маротаба Ўзбекистоннинг хусусий бизнес вакилларидан иборат катта делегация потенциал сармоядорлар билан учрашмоқда.

Форум Лондоннинг “Adam Smith Conferences” ва “Eurasian Investor” ширкатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил қилинган.

“Adam Smith Conferences”нинг тадқиқотлар ва янги бизнесни ривожлантириш бўйича директори Айса Апак форумни “Давосдаги бутунжаҳон иқтисодий форумининг ўзбекча муқобили” деб атади.

Форум тўртта йўналишда бўлиб ўтди: молия, фармацевтика, ИТ-технологиялар ҳамда чакана савдо.

Тадбирда Ўзбекистоннинг молия тизимига алоқадор бир қатор расмий шахслардан ташқари, хусусий сектор вакиллари, жумладан корзинка.уз савдо тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов, Универсалбанк Бошқаруви раиси Анвар Ирчаев, Cambridge ўқув маркази раҳбари Жахонгир Пўлатов ҳамда Khan Academy Uzbekistan асосчиларидан бири Умиджон Ишмухамедовлар иштирок этишди.

Форум Лондоннинг молия марказидан унча узоқ бўлмаган Glaziers Hallда ўтказилди.