Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лондондаги теракт ижрочиси: Барча мусулмонларни ўлдираман
19.06.2017 15:12,  
3

Кеча тунда Буюк Британия пойтахтидаги масжид яқинида номаълум кимса юк машинасида масжиддан чиққан мусулмонларни босиб кетгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Reuters​ агентлиги хабар беришича, ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган. Жабрланганларнинг барчаси мусулмонлардир.

Полиция дастлаб ҳодисани террорчилик ҳаракати сифатида баҳоламаган эди. Терроризмга қарши кураш бўйича юқори мартабали координатор Нейл Басунинг айтишича, ҳодиса террорчилик ҳаракати сифатида баҳолаш учун барча аломатлар мавжуд. У террорчилик ҳаракатини «Лондон ва лондонликларга қарши қаратилган ҳужум» деб атаган. Айни пайтда терроризмга қарши кураш бўлими жиноятни тафтиш қилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, юк машинаси ҳайдовчиси атайин мусулмонлар устига бостириб борган. Унинг «барча мусулмонларни ўлдириш» қасди билан ҳайқирганини айтишмоқда. Исми ошкор этилмаётган 48 ёшли теракт ижрочиси воқеа жойида қўлга олинган.

Террорчи воқеа жойида ҳозир бўлган мусулмонлар томонидан тутиб олинган. Гувоҳларнинг айтишича, одамлар теракт ижрочисини дўппослашга уринган, бироқ маҳаллий масжид имоми уларни тинчлантирган ва полиция келгунча ҳайдовчини калтаклашларига йўл қўймаган.

Буюк Британия бош вазири Тереза Мей воқеа юзасидан ҳамдардлик билдирар экан, ҳодисани «эҳтимоли террорчилик ҳужуми» деб атаган ва шошилинч йиғилиш ўтказишини маълум қилган. Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбин террорчилик ҳаракати уни «қаттиқ ларзага солгани»ни маълум қилган. Маҳаллий мусулмонлар билан учрашган Корбин воқеа содир бўлган жой яқинидаги Финсбури Парк масжидида намозда иштирок этишини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан