Louis Vuitton асосчиси илк маротаба дунёнинг энг бой одами бўлди

Louis Vuitton асосчиси илк маротаба дунёнинг энг бой одами бўлди

Американинг Forbes журнали томонидан тузиладиган дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида янги етакчи пайдо бўлди — Louis Vuitton ҳамда Dior брендлари эгаси Бернар Арно. У илк маротаба ушбу рўйхатнинг биринчи поғонасига кўтарилди.

Жума куни унга тегишли компаниялар акциялари бироз кўтарилиши Арнога биринчи бўлиш имконини берди. Louis Vuitton (LVMH) акциялари 0,7 %га ошди.

Ҳозирда Бернар Арнонинг умумий бойлиги $117 млрдни ташкил этмоқда.

2019 йилда француз миллиардери энг кўп бойиган миллиардерга айланди. Bloomberg’га кўра, ишбилармон ўтган йили $36.5 млрд ишлаб топган.

Ҳозирда Жефф Безоснинг жами бойлиги $116 млрдни ташкил этмоқда.

Учинчи ўриндаги Билл Гейтсники эса 111 млрд доллар.