Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Louis Vuitton, Pizza Hut, Pontiac: Михаил Горбачев қайси брендларни реклама қилган?
31.08.2022 16:34,  
57

Бугун кўплаб хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида СССР ва Россия Федерациясининг сиёсатчиси, СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачевнинг вафоти ҳақидаги хабарлар чоп этилди. Совет республикаларининг мустақил давлатларга бўлинишини кўпчилик Михаил Горбачев билан боғлайди. 

"Биз эса таниқли шахсни сиёсий майдондаги қарорлари билан эмас, балки у ҳақида кам одам биладиган бутунлай бошқа томони – хорижий брендларнинг реклама компанияларида иштирок этганини эслаб ўтамиз", дея хабар бермоқда "PR.uz" манбаси.

Бу рўйхат анча катта эди, аммо биз сизга муҳимларини ҳавола этамиз —  Louis Vuitton, Pizza Hut, Pontia ва Австрия миллий темир йўл тармоғи OBB шулар жумласидандир.

Горбачев иштирокидаги "Pizza Hut" пицерия тармоғининг энг машҳур ва шов-шувли рекламаси.

Louis Vuitton'нинг ўзидан кам бўлмаган реклама нашри

Сиёсатчининг TIME журналига кўра "йил одами" деб эълон қилиниши шарафига - бир гуруҳ америкалик автодилерлар қизил Pontiac Grand машинасини ​​совға сифатида жўнатади.

Ва ниҳоят, Австрия миллий темир йўл тармоғи OBB учун унчалик машҳур бўлмаган реклама.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз