Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Лойиҳалар фабрикаси» ходимларига ойлик маош қачон берилади?
25.06.2022 18:54,  
172

«Лойиҳалар фабрикаси» ходимларига бир неча ойдан бери ойлик маош берилмаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги ПФ-5992-сон қарорининг 4-бандида инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизми ("Лойиҳалар фабрикаси")ни кенг жорий қилиниши кайд этилган. Республика бўйлаб жами 12 та "Лойиҳалар фабрикаси" филиаллари “Ўзмиллийбанк”, “Асакабанк”, “Саноатқурилишбанк” ҳузурида ташкил этилди.

“Лойиҳалар фабрикаси” 2020 йил 6 июнь санасида давлат раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида ташкил этилиши белгиланди ва иш фаолияти расман 2021 йил 1 январдан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5088-сонли қарорини ижроси бўйича  Вазирлар Маҳкамаси “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарори 12-бандига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича  Вазирлар Маҳкамаси “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 декабрдаги 765-сон қарори 2-бандига мувофиқ ҳудудлардаги «Лойиҳалар фабрикаси» томонидан Ёш тадбиркорлик субъектининг лойиҳа-таклифлари асосида лойиҳа бизнес-режаси ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.Бу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида “Лойиҳалар фабрикаси” томонидан cамарали ишлар бажаримоқда, лекин “Лойиҳалар фабрикаси” ходимлари учун масъул банклар томонидан ойлик маошлари тўланиши тизимли йўлга қўйилмади. Жумладан, "Лойиҳалар фабрикаси"нинг 6 та ҳудудда ташкил этилган: Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхандарё, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри филиаллари “Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ вилоятлар филиалларида ташкил этилган. Мазкур филиалларда "Лойиҳалар фабрикаси" ходимлари иш фаолияти учун фуқоролик-ҳуқуқий шартнома асосида 2021 йил январ-декабр ойлари учун белгиланган ойлик маошлари тўлаб берилган бўлсада, 2022 йил январ ойидан бошлаб ходимларнинг учун 3-5 ойлик маошлари тўланмади.

Мутасадди раҳбарлардан “Лойиҳалар фабрикаси” доимий иш фаолиятини тизимли равишда ташкил этиш, ойлик маошлари ўз вақтида тўланишида ва ўтган ойлардаги бажарилган ишлар учун ходимлар ойлик иш хақларининг тўлаб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз  дейилади мурожаатда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан