Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенко: ислом дунёси дунёдаги хавфсизлик устунларидан бири бўлиши керак
15.04.2016 11:11,  
1

Беларусь президенти Александр Лукашенко ислом дунёси дунёдаги барқарорлик ва хавфсизлик устунларидан бири бўлиши керак, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Лукашенко бу ҳақда Истанбулда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммитида айтиб ўтди.

"Мутлақ аёнки, мусулмонларсиз кўп қутбли дунёни шакллантиришнинг ҳақиқатда имкони йўқ. Бу дунёнинг контурлари бугунда қийинчилик билан шаклланмоқда", деб айтди Лукашенко.

Лукашенко, шунингдек, ислом дунёси қолган муҳим геосиёсий иштирокчилар қаторида сайёрамиздаги жадал ва барқарор ривожланишнинг двигатели бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Беларусь президенти умумий аҳолиси 1 млрд дан кўпроқ одамни ташкил қилган 57та давлатни бирлаштирувчи Ислом ҳамкорлиги ташкилоти катта салоҳиятга эга эканлигини айтди.

"Бу дунёни очиш йўли мусулмон дунёсида бирдамликка эришиш, ички зиддиятларни енгишдан иборат", деб ҳисобламоқда Лукашенко.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан