Якшанба куни Беларусда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда мамлакат президенти Александр Лукашенко ҳам иштирок этди ва Россия билан интеграция масалаларига баҳо берди.
Лукашенко Евросиё Иқтисодий Иттифоқидаги шериклар Белоруснинг ташқи савдосига тўсқинлик қилаётганини айтди. Шу сабаб Белорус ҳар йили 9 миллиард доллар дефицит билан чиқмоқда. Лукашенко тенгшериклик тарафдори эканини маълум қилди.
"Кечирасиз, бунақа иттифоқ кимга керак? Мен сизларга қишлоқча қилиб, деҳқонча қилиб, эркакча қилиб тушунтиряпман", деди Лукашенко.
"Сен бирор иттифоққа кираётганингда, фақат яхшиликни умид қиласан. Бизда-чи, нима бўляпти? Бизга ҳар йил янги шартлар қўйиляпти. Натижада, биз иқтисодиётда нимадир йўқотганимиз-йўқотган", деди Беларус президенти.