Лукашенко Путин билан мулоқот қилгач, Минскда бир неча намойишчи ҳибсга олинди

Лукашенко Путин билан мулоқот қилгач, Минскда бир неча намойишчи ҳибсга олинди

Фото: Tut.by

Минскдаги Мустақиллик майдонидаги намойишчилар ҳибсга олинмоқда, деб хабар беради Tut.by нашри. 

 

Нашрнинг ёзишича, одамлар кечқурун соат еттиларда майдонга тўплана бошлашган. "Аммо ОМОН тўпланганларга "эркин микрофон" форматида алоқа қилиш учун ускуналар ўрнатишга рухсат бермади". 

 

Белорус Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, Мустақиллик майдонида "рухсатсиз митингнинг бир неча иштирокчилари" ҳибсга олинган. Улар "маъмурий иш учун" полицияга олиб кетилган. ИИВ ҳибсга олинганларнинг аниқ сонини 25 август куни эълон қилади.

23 август куни Мустақиллик майдонидаги митингда 150 минг киши қатнашди. Бу ҳаракат тарқатиб юборилмаган эди.

Кеча навбатдаги марта Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Беларус давлат агентлиги Белта хабарига кўра, президентлар Беларус ичидаги ва ташқарисидаги вазиятни, айниқса Ғарб билан алоқаларни муҳокама қилган. Лукашенконинг янги ҳукумати ҳозирда Европа Иттифоқи томонидан тан олинмаган.

Беларусда норозилик намойишлари 16 куни кетмоқда. Намойишлар 9 август куни республикада бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин бошланди.