Лукашенко янги президент сайловлари ўтказиш шартларини маълум қилди

Лукашенко янги президент сайловлари ўтказиш шартларини маълум қилди

Фото: Коммерсантъ

Белорус Президенти Александр Лукашенко референдум орқали янги конситуция қабул қилинганидан кейин янги президентлик сайловларини ўтказишни таклиф қилди. Аввалроқ у такрорий президентлик сайловлари ўтказилиши мумкинлигини рад этган эди.

“Биз янги Конституцияни қабул қилишимиз керак. Сиз уни референдум орқали қабул қилишингиз керак ва агар хоҳласангиз, янги конституция асосида парламент, президент ва маҳаллий ҳокимият органлари учун сайловлар ўтказишингиз керак", - деди жаноб Лукашенко МЗКТ ходимларидан бирига (ишчилар билан мулоқот тасвирлари давлат телеканаллари томонидан кўрсатилди).

 

Аввалроқ Минск тиркамали трактор заводи (МЗКТ) ишчилари билан учрашувда Александр Лукашенко ҳокимиятни кўча ҳаракатлари билан эмас, конституциявий жараён орқали қайта тақсимлашга чақирди. У ҳозирда ваколатлар қайта тақсимланишини кўзда тутувчи мамлакат конституциясини ўзгартириш бўйича ишлар олиб борилаётганини эслатди. Жаноб Лукашенко такрорий сайловлар бўлмаслигини, чунки "МЗКТ ҳам, МАЗ ҳам, БелАЗ ҳам бўлмаслигини" билдирди. Кейинчалик, президент Минск автомобил заводи (МАЗ) ишчилари билан учрашувда, агар одамлар кўчаларга чиқса, расмийлар "чидаб туришади", аммо одамлар "айниса" жавоб беришини айтди.

Бир кун олдин жаноб Лукашенко Минскдаги ўз тарафдорлари билан суҳбатлашди. Расмий маълумотларга кўра, уни қўллаб-қувватлаган митингга 65 минг киши келган. Шу куни овоз бериш натижаларига қарши акция ўтказилди. Норасмий маълумотларга кўра, пойтахтга 200 минггача намойишчи келган.