Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенко йўлдаги тиқинларга қарши курашиш чорасини айтди
23.06.2016 20:56,  
8

Беларусь Президенти йўлдаги тирбандликларнинг асл сабаби ишлаб чиқариш корхоналари мамлакат бўйлаб нотўғри тақсимланганлигида, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Carzone.uz ёзмоқда.

Умумбеларус халқ мажлисидаги маърузасида Александр Лукашенко ҳукуматни мамлакат бўйлаб корхоналарни тенг тақсимлашга, иш ўринларини зарур бўлган жойларда яратишга чақирди. Президент йўлдаги тиқинлар ва ишлаб чиқариш объектлари жойлашуви орасида чамбарчас боғлиқлик мавжудлигига урғу берди.

“Ҳаммасини Минскка олиб келиш ярамайди. Бу ҳақда биринчи марта гапираётганим йўқ. Бугунга келиб тиғиз вақтда Минскнинг транспорт йўлларида юролмай қоляпмиз. Агарда (мамлакат) аҳолисининг ярми пойтахт ва унинг теварак-атрофида яшайдиган бўлса, тўғрилаб бўлмас хатога йўл қўйган бўламиз. Оқибатда минскликлар тиқилишиб қолади. Сизга шу керакми? Йўқ. Айниқса, минскликларга”, деди Беларус Президенти.

Бундан ташқари Президент пойтахтдан ташқарида янги иш ўринларини яратиш учун ҳукумат бор куч-ғайратини сарфлашини айтди. Натижада мамлакат ичкарисида аҳоли миграцияси қисқаради ва Минск кўчалари тирбандликдан қутулади.

“Тоғ одамнинг олдига келмайди, одам тоққа боради. Халқимизни иш бор жойга қараб ҳаракатланишга ўргатишимиз лозим,  ҳамма хоҳлаганидек Минск ёки Минск этагида иш ўринлари очишга эмас. Биз бунинг учун Минскда тураржой қурилишини қисқартиришга қадар жиддий чоралар кўрганмиз. Қурилишни минтақаларга кўчирамиз. Бу сиёсат давом этади”, дейди Александр Лукашенко.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан