Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги конлар ривожланиши туфайли "Лукойл"нинг газ қазиб олиш ҳажми ортди
12.11.2019 15:04,  
169

Компаниядан билдиришларича углеводород қазиб чиқаришнинг кўпайиши асосан Ўзбекистондаги газ лойиҳалари ривожлангани билан боғлиқ.

“Лукойл” 2019 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида углеводородлар қазиб олишни кунига 1,6% – 2,337 миллион баррелга кўпайтирди. Ўтган тўққиз ой давомида нефт қазиб олиш бир йил олдингига нисбатан 0,7% ёки 64,2 миллион тоннага ошди.

“2019 йилнинг тўққиз ойи мобайнида “Лукойл”нинг кунлик ўртача углеводород қазиб олиши “Ғарбий Курна-2” лойиҳасини ҳисобга олмаганда 2,337 миллион баррелни ташкил этди. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6%г кўп. Углеводородлар қазиб олиш ҳажмининг ўсгани асосан Ўзбекистондаги газ лойиҳаларининг ривожи билан боғлиқ. Шунингдек, ташқи чекловлар ўлчовлари ўзгаргани сабабли Россияда ҳам нефт қазиб олиш кўпайди”, дейилади компания баёнотида.

“Лукойл” 2019 йил январ-сентябр ойларида 25,6 миллиард куб метр газ қазиб олган (ўтган йилга нисбатан ўсиш 4%). Бу ўсишнинг асосий қисми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган. 2018 йил апрелда Қандимда иккинчи газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилгач, Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган даврдагидан 10,3 миллиард куб метрга ортиб, бир йил олдингидан 9% кўпроқ қазиб олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан