Россиянинг "ЛУКОЙЛ" нефть компанияси 2016 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш учун 5,96 миллиард рубль (93,549 миллион доллар атрофида) инвестиция қилди, деб хабар беради компания расмй сайти.
Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги қидирув ва ишлаб чиқариш ишларига кетган капитал харажатлар ҳажми 2015 йилнинг январь-март ойларида 9,956 миллиард рубль (160 миллион доллар атрофида)дан жорий йилнинг биринчи чорагида 5,956 миллиард рублгача қисқарди (-40,18 фоиз).