Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Любинко Друлович: “Саудия Арабистони кучли жамоа. Лекин ютишимизга кўзим етади”
21.01.2020 14:44,  
263

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович U23 Осиё Чемпионати 2020 чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши кечадиган ўйин олдидан журналистларга интервью берди.

“Биз учун ҳал қилувчи ўйин. Ярим финалда яхши жамоалар йиғилган. Саудия Арабистони жисмонан кучли терма жамоа. Тактик жиҳатдан ва тезлик борасида ҳам улар кучли.

Бизда тайёргарлик учун яна бир кун қолди. Рақибда дам олишга бир кун кўп вақт бўлди. Ҳа бу муҳим. Лекин биз шифокорлар билан маслаҳатлшиб жамоани тиклай олишимизга кўзим етмоқда. Ҳаммаси жойида. Биз тайёрмиз.

Саудияликлар яхши таассурот қолдирмоқда. Биз ҳам шунга яраша тактика танлаймиз. Аввалги ўйинда ростдан ҳам ўйиннинг барча аспектлари ижобий кечди. Бу сафар ҳам шунга интиламиз. Ҳисоб балки бундай йирик бўлмас. Ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак.

Имкониятлар футболчиларнинг барчасида 50/50 деб ўйлайман. Асосий таркибни эртага уларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб танлаймиз. Қайси футболчи тайёр бўлса ўша ўйнайди.

Шогирдларим финалга чиқишга кучим етади. Орзуимиз Олимпиадага чиқиш. Бунга эришиш йўлида боримизни берамиз. Ўзбекистон футболи учун бу тарихий натижа бўлади.

Биз тўртта ўйинда деярли бир хил таркиб билан ўйнадик. Аммо саудияликлар ҳам ҳудди шундай ишлашмоқда. Менинг бор умидим футболчиларимдан. Уларнинг қўлидан келади” деди Друлович.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан