Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Мадриднинг «Реал» клуби Роналдуни ортга қайтармоқчи
1.05.2022 12:40,  
169

Мадриднинг «Реал» клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда .

Нашрга маълум бўлишича, 37 ёшли Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» даги ўйини Мадрид клуби раҳбариятининг эътиборини тортди. Мадриднинг «Реал» клуби Англия премер-лигасида (АПЛ) 17 та гол урган, юқори натижаларга эришган ҳужумчининг трансферини кўзлаган.

Роналдунинг  «Юнайтед» билан шартномаси 2023 йилда якунига етади. Ҳужумчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Роналду 2021 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед»га қайтди. Бунгача ҳужумчи Туриннинг «Ювентус» жамоасида ўйнаган.

Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача «Реал Мадрид»да ўйнаган. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди (450 та гол). У клуб билан 4 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ва икки марта Испания чемпиони бўлган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан