Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Магистратурага ҳар бир вилоятдаги махсус ҳудудларда онлайн имтиҳон топшириши мумкин бўлади
12.08.2020 17:31,  
200

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов магистратура имтиҳонлари ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

«Магистратурага ҳужжат топширган талабгорлар ҳар бир вилоятда ташкил қилинадиган махсус ҳудудларда онлайн имтиҳон топшириши мумкин бўлади. Бунда абитуриентнинг Тошкент шаҳрига келиши шарт бўлмайди.

Магистратура имтиҳонлари бакалавириятга тест синовлари ўтказилаётган муддатларда тегишли шароитлар яратилган, барча хавфсизлик чорлари, жумладан ахборот хавфсизлиги таъминланган тизим орқали жойларда онлайн тартибда ўтказилишига ҳозирлик кўрилмоқда».

«Магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар қайси ОТМни танлаганидан қатъий назар ҳар бир вилоятда ташкил қилинган махсус жойда компьютер орқали онлайн тарзда тест топшириғини бажаради.

Йўналишлар бўйича таянч ОТМ тестни ишлаб чиқади ва тестларнинг махфийлиги таъминланади. Ўша йўналиш бўйича ҳужжат топширган талабгорлар қайси олий таълим муассасасини танлаганидан қатъий назар бир хил тестни ишлайди. Масалан, педагогика йўналиши бўйича турли ОТМ талабалари учун тестлар бир хил бўлади.

Кўпчилик одамлар магистратура имтиҳонлари онлайн бўлиши ҳақидаги маълумотни нотўғри тушуниб, ҳамма ўзи хоҳлаган жойда тест синовларини бажариши мумкин, деб ўйлади. Лекин бундай қилинса, шаффофликни таъминлашнинг имкони бўлмайди. Шунинг учун имтиҳон учун махсус жой ташкил қилинади» - деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Баҳриддин Шайвалиев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан