Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан имтиҳонлар бекор қилиниши мумкин
24.04.2022 13:08,  
108

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилаётганини айтди. Бу ҳақда вазир Қарши давлат университетининг талаба-ёшлари билан учрашувда маълум қилган, дея хабар берди ЎзА.

Учрашувда Абдуқодир Тошқулов тизимда ўз ечимини кутаётган муаммоларга тўхталиб ўтган. Тадбирда талабаларнинг магистратура мутахассислигига ўқишга кириш учун чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати мажбурий қилинганлиги тўғрисидаги савол берилди.

«Шу саволга жавоб бериш асносида сизни янги ўзгаришдан хабардор қилмоқчиман. Жорий йилда магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартибини кўриб чиқяпмиз. Ўзи шундай ҳам талаба 8 семестр давомида мутахассислик фанларидан керакли кўникма ва билимни эгаллайди», — дея юқоридаги саволга жавоб берди вазир.

Вазирлик раҳбарининг сўзларига кўра, магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга кириш учун чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати ҳамда бакалавр дипломининг ўртача бали ҳисобга олинади. Ҳозирда ушбу таклиф ўрганилаётгани қайд этилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан