Маҳалла раиси эҳтиёжмандлардан 28,5 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олиб қўйди

Маҳалла раиси эҳтиёжмандлардан 28,5 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олиб қўйди

Маҳалла раиси икки нафар эҳтиёжманд фуқародан 28,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани фош этилди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти Нурота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маҳкама хабарига кўра, тумандаги «А» номли МФЙ раиси Д.Х. томонидан яшаш учун уй-жойи бўлмаган ҳамда эҳтиёжманд оила тоифасига киритилган икки нафар фуқарога хонадон сотиб олиш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан 28,5 млн сўмини уй-жойни таъмирлаб беришга ваъда қилган ҳолда фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Терговга қадар текширув давомида маҳалла раиси Д.Х. қилган ишидан пушаймонлик билдириб, етказилган зарарнинг 19 млн сўмини ўз ихтиёри билан қайтарганлиги процессуал расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.