Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маҳалла раисининг ваколат муддати узайтирилади, иш ҳақи ўртача оширилади
12.02.2020 19:20,  
925

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Видеоселетрда маҳалла раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга ўзгартириши таъкиланди. Унинг уч нафар ўринбосари лавозими жорий этилади. Профилактика инспектори эндиликда маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлайди. У ҳам 5 йил муддатга тайинланади.

Маҳаллалардаги турли йўналишлар бўйича ташкил этилган, бироқ кутилган самарани бермай келаётган 12 та жамоатчилик комиссия ва тузилмалари ҳам оптималлаштирилади.

Жорий йил 1 мартдан маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ойлик иш ҳақи ўртача 1,35 бараварга оширилиши бегиланди.

Фуқаролар йиғинларининг фаолиятига хос бўлмаган 50 дан ортиқ вазифа бекор қилиниши, профилактика инспекторларига юклатилган ортиқча топшириқлар ҳам кескин қисқартирилиши белгиланди.  Маҳалла раисига қўшимча ҳуқуқлар берилиб, мақоми ва обрўси кучайтирилиши қайд этилди.

Президент маҳаллалар миллий менталитетимиз кўзгуси эканини, жамият ҳаётида катта ўрин тутишини таъкидлар экан, Наврўз байрамига ҳамоҳанг тарзда 22 март санасини “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилишни таклиф этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан