Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарлари коронавирусга чалинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовга коронавирус ташхиси қўйилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Ҳозирда улар Ўзбекистон Президенти администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-сонли Марказий клиник касалхонасида даволанмоқда.

Матбуот хизмати, шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова COVID-19 билан касал бўлгани ва 7 кундан кейин ишига қайтгани ҳақида хабар берди.

Шунингдек, маълумотларга кўра, Андижон вилоятида бир қатор ҳокимлар пневмониядан даволанмоқда. Улар — Шаҳрихон тумани ҳокими Хикматилло Дадахонов, Хонобод тумани ҳокими Мусахон Мамадалиев, Пахтаобод тумани ҳокими Махсуджон Бозоров ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев.