Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Маҳалла вазири Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди
12.02.2022 21:14,  
205

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар берди «Дарё» нашри.

Қайд этилишича, айни кунга қадар вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келган Шавкат Раҳмонов бошқа ишга ўтган. Аммо унинг айнан қайси лавозимга тайинлангани ҳақида маълумот йўқ.

Раҳмат Маматов 1967 йил Қашқадарё вилоятида туғилган бўлиб, 1991 йил Қарши давлат университетини, 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.

У вазирликка қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келган. Раҳмат Маматов фаолияти давомида, шунингдек, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан