Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маҳаллий ундан нон ишлаб чиқарувчилар ҚҚСдан озод этилади
2.10.2019 16:44,  
188

“Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июлгача фақат маҳаллий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотиш ҚҚСдан озод этилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинганда ҚҚСга тортилган донни қайта ишлаш корхоналари ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган айланмани Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.

Шунингдек, қарор билан киритилган ўзгартиришларга кўра юридик шахслар белгиланган рўйхат бўйича четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун ҚҚС тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз бекор қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан