Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маҳобатли музейлар
20.02.2016 08:10,  
1169

Шунинг учун ҳам тарихдан сўзловчи экспонатларга бой музейлар машҳур ҳисобланади, у ерлардан йил бўйи зиёратчилар аримайди.

Ватикан музейи

Ватикан музейлари биринчи навбатда Рафаэль мўйқаламига мансуб расмлар билан безатилган муҳташам заллари ва Сикстин капелласидаги Микеланжонинг фрескалари – деворий суратлари билан довруқ қозонган. Этруск Григориан музейи – Ватикан музейларидан бири ҳисобланади. Бу ерда олтиндан ясалган кўпгина экспонатлар, Қадимги Римдан қолган осори-атиқалар, шунингдек этруск, юнон ва итальян гулдонлари коллекциялари сақланади. Пио-Кристиано музейидан эса насронийликнинг илк даврига оид санъат асарлари ўрин олган. Кьярамонти музейи антик ҳайкалтарошликка бағишланган. Тарих музейида Ватикан тарихига алоқадор экспонатлар – кареталар, автомобиллар, аскар формалари, байроқлар, Рим папаси ҳар куни ва байрамларда ишлатган буюмларни кўриш мумкин.

Лувр музейи

Лувр – дунёдаги энг йирик ва энг машҳур музейларидан бири. Ўтган йили бу ерга 9,7 миллион зиёратчи келди. Музей 160 106 квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, шундан 58 470 квадрат метрида экспозициялар жойлашган. Лувр музейи турли тамаддунлар, маданиятлар ва даврларга оид 300 мингга яқин экспонатга эга, бироқ булардан атиги 35 мингтаси намойиш этилади, холос. Кўпгина экспонатлар асраб-авайланиши учун учун кетма-кет ойдан ортиқ намойиш этилмайди.

Лувр 1793 йилда кенг оммага очилган илк музей бўлган.

Эрмитаж музейи

Эрмитаж нафақат Россиядаги, балки дунёдаги энг йирик бадиий ва маданий-тарихий музейлардан биридир. Музей тарихи император аёл Екатерина II йиға бошлаган санъат асарлари коллекциясига бориб тақалади.

Эрмитажда тош асридан ҳозирги замонгача бўлган даврга оид 3 миллионга яқин санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари сақланади.  

Британия музейи

Британия музейи Буюк Британиядаги бош тарихий-археологик музей саналади, у ўтган йили зиёратчилар сони бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади. Аввалига музейда Қадимги Греция ва Қадимги Римга дахлдор экспонатларни йиғиш режалаштирилган эди. Британия империясининг турли нуқталаридан Лондонга олиб келинган археология топилмалари ва санъат асарлари билан бир қаторда Британия музейи ҳар хил даврларга мансуб расмлар, медаллар, тангалар ва китоблар билан ҳам бойиб борди. Ҳозир бу ерда 7 миллиондан зиёд санъат асарлари сақланади.

Уффици галереяси

Уффици 1560-1581 йиллар давомида Флоренцияда барпо этилган сарой бўлиб, ҳозир бу ерда Европанинг энг йирик тасвирий санъат музейи жойлашган. Галереяда машҳур итальян мусаввирлари – Жотто, Сандро Боттичелли, Леонардо да Винчи, Рафаэль, Жоржоне, Тициан, Уччелло ва Чимабуэ мўйқаламига мансуб асарларни кўриш мумкин. Шунингдек, бу ерда антик, француз, испан, немис, голланд ва фламанд санъати намуналари ҳам анчагина.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан