Мажбурий ижро бюроси ходими пора билан қўлга тушди

Мажбурий ижро бюроси ходими пора билан қўлга тушди

2019 йил февраль ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан Н.Холмуродов (исм фамилиялар ўзгартирилган)га оид жиноят ишини кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси хабар берди.

Судланувчи Нурбек Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш юли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишни мақсад қилган.

У Жиззах шаҳар IIО ФМБ га қарашли «Олмазор» маҳалласи профилактика инспектори Қ.Йўлдошевга нисбатан фуқаро О.Бурхонов Жиззах шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилганлигидан хабар топиб, профилактика инспектори Ш.Анваровдан моддий манфаат ундириш мақсадида, Жиззах вилоят прокуратурасида мансабдор таниши борлигини, у орқали 3 000 000 сўм эъвазига Жиззах шаҳар прокуратурасидаги материални ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, давлат органи ходимига пора беришга қизиқтириб, 2017 йил 2 ноябрь куни соат 19:00 ларда Жиззах шаҳрида жойлашган 6-мактаб ёнида профилактика инспектори Қ.Йўлдошевдан махсус кукун билан ишлов берилган 10 000 сўмлик купюрадаги, 3 та пачка, жами 3 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағини фирибгарлик юли билан олган вақтда ушланган.

Суд судланувчи Нурбек Холмуродовга нисбатан жазо тайинлашда унинг содир қилган жиноятига иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, иш бўйича моддий зарар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан ЖК 45, 59-моддаларига асосан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга барча корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 75 (етмиш беш) баравари миқдорида 15 204 750 (ўн беш миллион икки юз тўрт минг етти юз эллик) сўм жарима жазоси тайинланди.

5385