Макрон коронавирус эпидемияси юзага келаётгани ҳақида эълон қилди

Макрон коронавирус эпидемияси юзага келаётгани ҳақида эълон қилди

Эммануэл Макрон

Франция президенти Эммануэл Макрон коронавирус эпидемияси ҳали бошланмагани ва унга қарши курашиш лозимлиги ҳақида баёнот берди.

Макрон бу ҳақда коронавирусдан зарарланган француз фуқароларидан бири вафот этган Париждаги касалхонани зиёрат қилганидан кейин гапирди ва инқироз бошланаётганини эълон қилди. 

“Эпидемия келяпти. Бизнинг бурчимиз – унга қарши туриш”, деди у.   

Бугун, 27 феврал кунининг ўзида Европанинг Норвегия, Дания ва Эстония давлатларида ҳам коронавирусдан зарарланган илк беморлар қайд этилди. Саудия Арабистони эса айни касаллик хавфи туфайли мамлакатга умра ва саёҳат визалари билан киришга вақтинчалик тақиқ ўрнатди

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг Ухан шаҳрида 2019 йил охирида пайдо бўлган янги турдаги COVID-19 коронавирусидан шу пайтгача 82 171 киши зарарланган, улардан 2 804 нафари вафот этган, 33 129 киши эса тузалиб кетган.