Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Макрон Париждаги анжуман натижаларига кўра Украинага 1 млрд евро ёрдам ажратилишини маълум қилди
16.12.2022 08:41,  
20

13 декабрь куни Парижда бўлиб ўтган “Украина халқи билан бирдамлик” халқаро анжумани иштирокчилари Украинага жами 1 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратишга келишиб олишди. Бу ҳақда Франция президенти Эммануел Макрон ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Париждаги конференцияда биз Украинани қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард евродан кўпроқ маблағ тўпладик, у апрел ойигача берилади”, деб ёзди давлат раҳбари.

Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колоннанинг маълум қилишича, ушбу маблағнинг 415 миллион еврога яқини Украина энергетика секторини тиклаш учун йўналтирилади. Қолган қисми эса Украина аҳолисини сув, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, соғлиқни сақлаш ва транспорт хизмати билан таъминлашга сарфланади.

Франция президенти Эммануел Макроннинг қўшимча қилишича, жорий йилда мамлакат Украинага гуманитар ёрдам сифатида 200 миллион евро юборган. Шу билан бирга, яқин келажакда Париж Киевга энергия таъминотини тиклаш учун яна 76,5 миллион евро ажратади.

Маълумот ўрнида, Парижда бўлиб ўтган “Украина халқи билан бирдамлик” халқаро анжумани 70 га яқин давлат ва ташкилотлар томонидан ташкил этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан