Мактаб дарсликлари ижара нархлари эълон қилинди

Мактаб дарсликлари ижара нархлари эълон қилинди

Халқ таълими вазирлиги 2019/2020 ўқув йили учун 2-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар учун дарсликлар тўплами ижара тўлови миқдорини белгилади. Бу ҳақида Ҳуқуқий ахборот канали хабар қилмоқда.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун дарсликдан иборат тўпламнинг ижара нархлари:

  • 1 –синфлар учун – бепул;
  • 2-синфлари учун 12 та дарслик – 23 200 сўм;
  • 3-синфлар учун 10 та дарслик – 25 800 сўм;
  • 4-синфлар учун 11 та дарслик – 18 300 сўм;
  • 5-синфлар учун 13 та дарслик – 13 000 сўм;
  • 6-синфлар учун 15 та дарслик – 15 800 сўм;
  • 7-синфлар учун 16 та дарслик – 20 000 сўм;
  • 8-синфлар учун 16 та дарслик – 40 700 сўм;
  • 9-синфлар учун 16 та дарслик – 38 500 сўм;
  • 10-синфлар учун 17 та дарслик – 27 200 сўм;
  • 11-синфлар учун 19 та дарслик - 34 700 сўм.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2001 йилдан бошлаб ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари дарсликларига ижара тизими жорий қилинган.

Белгиланган тартибга кўра, дарсликлар йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ҳомийлари зарарни худди шундай дарсликлар билан қоплайди ёки унинг қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди: 1-синф ўқувчилари йўқолган дарсликнинг – 1 баравари миқдорида, 2-4 синф ўқувчилари — 2 баравари миқдорида, 5-9 синф ўқувчилари —4 баравари миқдорида.

Шунингдек, биринчи синф ўқувчилари, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.