Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаб формаси ҳақида: Кучимиз ранг-баранглигимизда
26.02.2020 12:27,  
1254

Мазмунга эмас, кўпроқ шаклга эътибор қаратиш авторитар режимларга хос одат. Шимолий Корея ёки Туркманистонни олинг. Тадбирларда халқ ва расмийлар роботлардек бир хил кийимда ва позада туради, ҳаракатлари ҳам, юриш-туришлари ҳам бир хил. Чунки четдан кўрганда ҳаммаси бир текис, бир хил бўлиши керак; кўзлар қувнаши керак. Мазмуни, сифати иккинчи даражали масала. “Таши ялтироқ, ичи қалтироқ” деб шуни айтишади.

Мактаб формаси ҳам аслида шу менталитетнинг бир ифодаси. Мактаб ва таълим даргоҳларининг энг муҳим миссияси, энг асосий вазифаси — одамларга билим бериш. Форма бу миссия ва мақсадлар орасида балки 10-даражали масала бўлса керак.

МАВЗУГА ДОИР: Ҳукумат хусусий мактабларда ҳам хижобни ва 3 смдан ортиқ соч-соқолни тақиқламоқчи

Ўқитувчилар малакасини ошириш, мактаб моддий техник-базасини бойитиш, замонавий ва самарали ўқув услубларини жорий этиш, ўқув хоналарининг қишда иссиқлиги, ёзда салқинлиги, болаларнинг мактабга оч-наҳор келмаётгани — мана булар муҳим масалалар. Мана шу масалалар бевосита таълим сифатининг ошишига ҳисса қўшади.

Умуман олганда, мактаб формаси ва ички тартиб-қоидаларнинг бўлиши ёмон эмас. Лекин улар асосий вазифага айланмаслиги керак.

9:00 дан бир дақиқа кечикканларни мактабга киритмаслик, ҳар куни йиғилишларда, дарс пайтида форма ва соч турмакларини текшириш, юбка ва кўйлакларнинг узун-қисқалигини ўлчаш — булар талабанинг таълим олишига умуман алоқаси бўлмаган масалалар. Мактаб маъмуриятининг ресурслари, энергияси ва эътибори, асосан, мана шундай иккиламчи нарсаларга сафарбар этилиши жуда ачинарли.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистоннинг АҚШ «қора рўйхати»дан чиқиш шартлари маълум қилинди

Яқинда Санъат ва маданият институти талабалари шу фожиани “Олий таълим” деб номланган қисқа метражли фильмда жуда яхши очиб беришган эди.

Талабалар олий таълимдаги муаммоларни сатира қилувчи қисқа метражли филм олишди (видео)

Америкада мактаб формаси

АҚШда давлат мактабларида форма йўқ. Ҳамма ўзига эп кўрган, қурби етган нарсасини кийиб келади. Аксинча, хусусий мактабларнинг деярли ҳаммасида форма бор. Бу давлат томонидан жорий қилинмаган, албатта. Мактабларнинг ички қоидаси. Яъни, одатда, хусусий мактаблар давлат мактабларидан фарқланиб туриши учун ўз формаларини жорий этади ва хусусий ташкилот сифатида уларнинг бунга ҳаққи бор. Шунда ҳам ўқувчиларнинг диний эътиқоди ҳисобга олинади. Яъни, сикҳлар салла ўраб келиши мумкин; мусулмон қизлар эса рўмолини бемалол ўраб, узун юбка, иштон кийиб юриши мумкин.

20 та ўқувчи орасида бир-иккитасининг сал бошқача кийиниши “ҳаммаси бир хил, текис ва силлиқ бўлиши керак” деган “ўзбекона” қарашга мос тушмас, лекин америкаликлар бунда ҳеч қандай муаммо кўрмайди. Аксинча, булар ранг-барангликни қадрлайди. Буни камчилик эмас, устунлик деб билишади.

"Our strength is in our diversity" (Кучимиз ранг-баранглигимизда), деб айтишади бу ерда.

Хуллас, шаклга эмас, кўпроқ мазмунга эътибор беришимиз керак.

Мавзуга доир мақолалар:

Ўзбекистондаги мактабларда қизларга шим кийишга рухсат берилди

Халқ таълими вазирлиги мактаб формасида келмаган ўқувчига қандай жазо қўллаш мумкинлигини айтди

Соқол, ҳижоб, болалар ва Интернетга кириш. Хитой нима учун миллионлаб уйғурларни қамоқ лагерларига ташлаяпти?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан