Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаб қуриб, бепул таълим ва муаллимларга йиллик маош беришни жорий этган Амир Олимхон
11.01.2023 17:06,  
154

Бухоро амири Амир Олимхон ҳақида сўз очилганда кўпчилик, рус аскарларидан қочиб, улар етай-етай деб қолганда тилла сочиб қутилиб кетган, кўп хотинли қўрқоқ ва бой подшоҳни кўз олдига келтиради. Яна бир кенг тарқалган абсурд тушунча бор. Унга кўра, Ўзбекистонга илк бепул таълимни ва ўқитувчиларга маош тўлаш тартибини Чор ҳукумати олиб кирган эмиш. Аслида-чи? Аслида ҳам шундайми?

Ҳар бир давлат ҳукумати халқ фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига эришиш учун илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Бунинг учун доимий равишда таълим тизимини ислоҳ қилиб, замон талабларига жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлашга ҳаракат қилади. ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори Олимхон (1910–1920) ҳам таълим соҳасида ислоҳотлар ўтказиб, маориф тизимида қатор ўзгаришларни жорий қилди.