Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактабдан берилган олтин медал ОТМга киришга имтиёз берадими?
26.05.2020 13:19,  
791

Иқтидорли мактаб ўқувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берадими?

Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров жавоб берди:

— Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий ўқув юртига киришида имтиёз тақдим этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан