Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаблар таъмиридаги пулларни "еб юборганлар" аниқланди
28.09.2022 17:31,  
121

Бугунги кунда таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасида “Замонавий мактаб” талабларига мос равишда сифат назорати яратилган.

Мазкур назорат тизимида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларининг асосий эътибори ҳуқуқбузарлик содир этилгунга қадар аниқлаш, профилактика қилиш ва бартараф этишга қаратилган.

Профилактик тадбирлар ҳамда кўрсатилаётган амалий ёрдамларга қарамасдан яратилган шароитларни шахсий бойлик орттириш “имконияти” сифатида кўраётган айрим қурилиш ташкилотларининг раҳбарлари мактаб биноларини қуриш ёки жорий таъмирлашида белгиланган талабларга риоя қилмасдан ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, амалда бажарилмаган ишларни расмий ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали Булоқбоши туманида “T.T.” МЧЖ томонидан 1,2 млрд сўм, Томди туманида “Н.О.” МЧЖ томонидан 316 млн сўм ва Олмалиқ шаҳрида “М.Е.” МЧЖ томонидан 306 млн сўм талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан