Мактабларда қишки таътил кунлари маълум қилинди

Мактабларда қишки таътил кунлари маълум қилинди

Бу йил 27 декабрь якшанба кунига тўғри келиши сабабли, умумтаълим мактабларида қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабр, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади.

Бу ҳақда Халқ талими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мактабларида таътиллар жадвали қуйидагича:

  • кузги таътил – 4 ноябрдан (6 календарь куни)
  • қишки таътил – 28 декабрдан (14 календарь куни)
  • баҳорги таътил – 21 мартдан (7 календарь куни)
  • ёзги таътил – 26 майдан – 1 сентябргача.

Лайло Рустамованинг маълум қилишича, вазирлик ушбу тартибни бекор қилиб, узайтирилган ягона қишки таътилни жорий этиш ҳақидаги бир гуруҳ фаоллар илгари сурган таклифни қўллаб-қувватламайди.

«Таътил вақтларини ўзгартириш юзасидан билдирилаётган таклифларга жавобан, мактабларни иситишдан кўра совутишга кўпроқ энергия ресурслари талаб этилишини маълум қиламиз», – деди ХТВ расмийси.

Аввалроқ бир гуруҳ жамоатчилик вакиллари мактаб ўқувчилари учун 25 декабрдан 2 февралгача давом этадиган ягона қишки таътилни жорий этиш, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини 26 август ва 31 май этиб белгилаш, бошланғич синфларда дарслар давомийлигини 45 дақиқадан 40 дақиқага тушириш каби таклифлар билан чиққан эди.