Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Малайзия Ким Чон Намнинг жасадини КХДРга жўнатишга ваъда берди
16.02.2017 14:33,  
7

Малайзия ҳукумати КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг 13 февраль, душанба куни Куала-Лумпур халқаро аэропортида вафот этган акаси Ким Чон Намнинг жасадини Шимолий Корея томонига топширади. Бу ҳақда Малайзия бош вазири ўринбосари Аҳмад Зоҳид Ҳамидий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, расмий Пхеньян Малайзияга шу борада мурожаат қилган. Аммо жасадни юборишдан олдин тегишли ишлар амалга оширилиши керак бўлади.

14 февраль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Ким Чен Ин суиқасд қурбонига айланди. Манбалар маълумотларига кўра, икки аёл унга заҳарланган игна билан ҳужум қилган. КХДР раҳбарининг акаси шифохонага кетишда жон берган. Марҳумнинг танаси ёриб кўрилган, аммо ҳали суд-тиббий экспертиза хулосалари ошкор қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРнинг Малайзиядаги элчихонаси Ким Чон Намнинг жасади устида қўшимча таҳлиллар ўтказилишига қарши чиққан ва жасад ёриб кўрилганидан сўнг дарҳол топширилишини талаб қилган эди. Аммо Малайзия расмий шахслари бундай сўровни рад этганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан