Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Малайзия қироли таниқли мухолифат етакчисини афв этди
11.05.2018 12:03,  
10

Малайзия қироли Муҳаммад Бешинчи гомосексуализм учун жазо муддатини ўтаётган собиқ мухолифатчи етакчиси Анвар Иброҳимни афв этади, деб хабар қилди New Straits Times нашри.

Мухолифатчининг афв этилиши ҳақида шу ҳафтада мамлакат Бош вазири лавозимига киришган Махатхир Муҳаммад хабар берган.

"Қирол Анвар Иброҳимни зудлик билан афв этишни хоҳлаши ҳақида кўрсатма берган", — дея иқтибос келтирган нашр Ҳукумат раҳбари сўзларидан.

Илгарироқ, The Guardian нашри Малайзияда бўлиб ўтган парламент сайловларида 92 яшар Махатхир Муҳаммад бошчилигидаги мухолифатчилар коалицияси ғолиб бўлганини хабар қилган эди.

1998 йилда Малайзия Бош вазир ўринбосари ва Молия вазири лавозимларини эгаллаб турган мухолифатчи Анвар Иброҳим коррупция ва гомосексуализмда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2004 йилда гомосексуализм бўйича қўйилган айбловлар олиб ташланган, ва у қамоқдан чиқарилган. Аммо 2014 йилнинг март ойида бир неча йил давом этган суд ишларидан сўнг у барибир гомосексуализмда айбдор деб тан олинган ва беш йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган. Иброҳимнинг ўзи барча айбловларни рад этиб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан