Малайзия ширкати Хоразмда суюқ хлор ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Малайзия ширкати Хоразмда суюқ хлор ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Малайзиянинг «Serba Dinamik International Limited" (SDIL) Хоразм вилоятидаги «Хазорасп» эркин иқтисодий зонасида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

Лойиҳани Малайзия томони молиялаштиради. Инвестиция ҳажми 250 миллион долларни ташкил этади.

Музокараларда таъкидландики, эпидемияга қарамай, Ўзбекистон раҳбарияти чет эллик мутахассисларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.