Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Малайзияда дунёдаги биринчи «ҳалол» интернет браузери яратилди
30.01.2019 17:03,  
53

Малайзиянинг Salam Web Technologies номли стартапи дунёда биринчи мусулмонлар браузерини яратди, деб ёзмоқда Bloomberg.

SalamWeb номли янги интернет браузер порнографик, зарарли ёки ҳақоратли мазмунли, қимор ўйинлари таклиф қилаётган, алкогол маҳсулотлари рекламаси бор сайтларни аниқлаб, улар ҳақида фойдаланувчини огоҳлантиради ва сайтни тарк этишни ёки ишлашда давом этишни таклиф қилади.  

Браузер таркибига, шунингдек, мусулмонлар учун янгиликларга обуна бўлиш, намоз вақти ҳақида огоҳлантириш ва “Қибла” томонни танлаш учун компас функциялари киритилган.

"Биз интернетни янада яхшироқ қилмоқчимиз. Биз у ерда ҳам яхши ҳам ёмон нарсалар борлишигини биламиз, шунинг учун ҳам SalamWeb браузерини яратдик. У сизга Интернетда фақат яхши нарсаларни кўриш имконини беради", - дейди Зарина Хасни - компания директори. 

SalamWeb Technologies яратувчилари ушбу браузер нафақат мусулмонларга балким бошқа дин вакилларига ҳам манзур бўлишига ишончлари комил, чунки ушбу қадриятлар барча инсонлар учун муҳимдир.

“Ҳалол” браузер Windows, Mac, iOS, Android каби барча компьютер ва мобил платформаларда ишлаши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан