Малайзияда иқтисодиёт 4 майдан деярли тўлиқ тикланади

Малайзияда иқтисодиёт 4 майдан деярли тўлиқ тикланади

Малайзия Бош вазири Муҳиддин Яссин, 4 майдан бошлаб, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли чеклов чоралари жорий этилгандан сўнг, иқтисодиётнинг барча соҳалари ўз фаолиятини қайта тиклаши мумкинлигини айтди.

Жаноб Муҳиддин фуқароларнинг ҳаракатланишига ҳаддан ташқари чекловлар "иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатишини" қўшимча қилди. 

Шу билан бирга, кинотеатрлар, клублар, кўнгилочар жойлар, бозорлар ва кўргазмалар фаолияти қайта тикланмайди. 

Футбол, ​​регби, сузиш каби спорт турлари билан ҳам шуғулланиб бўлмайди, аммо мамлакат аҳолиси, масалан, масофадан туриб, кўчада спорт билан шуғулланишлари мумкин. Концерт ва зиёфатлар, шунингдек диний тадбирлар ҳам ўтказилмайди. Мактаблар ёпиқ қолади.

Ҳозирда Малайзияда 6071 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Шундан 103 таси ўлим билан тугаган. 4210 нафар бемор (жами зарарланганларнинг 69 %и) бутунлай соғайиб кетган.