Малайзияга келаётган барча хорижликлар ўз ҳисобидан карантинга олиниши маълум қилинди

Малайзияга келаётган барча хорижликлар ўз ҳисобидан карантинга олиниши маълум қилинди

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Малайзия ҳукумати томонидан коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 28 апрелгача ўрнатилган Ҳаракатни чеклаш режими даврида мазкур мамлакатга ташриф буюрадиган чет эл фуқаролари учун янги тартиб жорий этилган. Режим муддати Малайзия ҳукуматининг алоҳида қарори билан узайтирилиши ҳам мумкин.

Мазкур тартибга кўра Малайзияга келаётган барча чет эл фуқаролари ўз ҳисобларидан 150 Малайзия ринггити (37 АҚШ доллари) миқдоридаги кунлик тўловни амалга оширган ҳолда, 14 кунлик карантиндан бўлишлари шарт.

Шунингдек, элчихона Малайзия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ушбу талабларни инобатга олишга ва мазкур давлат ҳокимият идораларининг барча қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузурида Тезкор штаб ташкил этилган:

Телефон: (+603) 4253 4406

Факс: (+603) 42535406

Мобил: (+6017) 3204414

E-mail: [email protected]