Малайзиянинг собиқ қироли Москва гўзалига уйланганидан афсусдалигини билдирди

Малайзиянинг собиқ қироли Москва гўзалига уйланганидан афсусдалигини билдирди

Малайзиянинг собиқ қироли Муҳаммад V россиялик модел, “Мисс Москва-2015” гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводинага уйланганидан афсусда эканини билдирди. Бу ҳақда Келантан саройига иқтибосан Daily Mail хабар қилмоқда.

Муҳаммад V шахсий ҳаётида катта хато қилгани, хотини сабаб тахтдан воз кечганидан афсусдалини таъкидлаган.

Шунингдек, унинг интернетда шахсий ҳаётига оид расмлар ва ёлғон маълумотлар тарқалиб кетганидан ҳам жаҳли чиққан.

Аввалроқ “Москва гўзали” собиқ қирол билан ажрашаётганини маълум қилган эди.

Ўтган йил ноябрь ойида Муҳаммад V ва Оксан Воеводина турмуш қуришган. Унгача россиялик соҳибжамол ислом динини қабул қилган ва ўзига Рихана исмини олган. Тўй маросими Москва вилоятидаги Luxury Village Барвиха концерт залида ўтказилган.

21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилган, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилган.