Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мальдивнинг собиқ Президенти коррупцияда айбланиб 11 йилга қамалди
26.12.2022 15:01,  
19

Мальдив суди мамлакатнинг собиқ Президенти Абдулла Яминни порахўрлик ва пул ювишда айблаб 11 йилга қамоқ жазосини тайинлади. Шунингдек, у 5 миллион доллар жарима тўлайди, деб ёзмоқда агентлик.

"Суд Яминни давлатга қарашли оролни ижарага беришда пора олган, деб топди. Унга пул ювишда иштирок этгани учун етти йил, пора олгани учун тўрт йил қамоқ жазосини тайинлади", – деб ёзмоқда агентлик.

Абдулла Ямин 2019 йилда пул ювишда айбланиб беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2018 йилнинг ўрталарида Мальдив жиноий ишлар суди Яминнинг банк ҳисобидаги 100 миллион Мальдив руфийисини (тахминан 6,5 миллион АҚШ доллари) молиявий товламачиликда гумон қилиб музлатиб қўйган эди.

2021 йил ноябрда Мальдив Олий суди собиқ Президентига берилган беш йиллик қамоқ муддатини бекор қилганди. Лекин 2022 йилнинг январида Япиннинг устидан қайтадан суд бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан